
Гвардиола Ҳусановни таркибдан чиқарди!
Европа Чемпионлар лигаси умумий гуруҳининг учинчи тур учрашувлари бошқармоқда. Қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг аксарияти Абдуқодир Ҳусанов туфайли “Манчестер Сити”га мухлислик қилаётгани ҳам сир эмас.
Хосеп Гвардиола шогирдлари “Наполи” устидан қозонилган ғалаба ва “Монако” майдонидаги дурангдан кейин тўрт очко билан нимчорак финалга тўғридан тўғри йўлланма берадиган кучли саккизда боряпти.
Энди манчестерликлар Испанияда бўладиган учрашувда “Вильярреал”га қарши мураккаб учрашув ўтказади. Бу баҳсда “шаҳарликлар” барча турнирлар доирасида август ойида бошланган ва саккиз учрашувдан бери давом этаётган мағлубиятсиз серияни янада узайтириш ва ғалаба қозонишни мақсадида тўп тепади.
Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш – Хосеп Гвардиола жамоаси олдиган қўйилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасидаги охирги учрашувини “Эвертон”га қарши ўтказиб, Эрлинг Ходанднинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бош мураббий бу ўйиндан кейин норвегиялик тўпурар кўпроқ тўп киритмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлаган эди.
“Вильярреал” эса, Испания чемпионатидаги сўнгги учрашувида “Бетис” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва жорий мавсумда Ла Лигада “Реал” ҳамда “Барселона”дан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Бўлажак баҳс олдидан “Манчестер Сити”нинг бир неча футболчиси жароҳатдан қутилиб, яна жамоа таркибига қайтарилди. Охирги бўлиб, сафга Райан Айт-Нури қўшилди. Шунга қарамай, Хосеп Гвардиола жамоасида иккита катта йўқотиш бор.
“Олтин тўп соҳиби” Родри Эрнандес ва ўзбекистонлик универсал ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Вильярреал”га қарши баҳсда жамоага ёрдам бера олмайди. Хосеп Гвардиола Ҳусановни ҳам, Родрини ҳам Испанияда ўйнайдиган таркибдан чиқарди.
Умумий ҳисобда “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувига 22 та футболчини жалб қилди.
Таркиб қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабонлар:
Жанлуижи Доннарумма, Жеймс Траффорд, Маркус Беттинелли.
Ҳимоячилар:
Рико Льюис, Матэуш Нуньеш, Жон Стоунз, Рубен Диаш, Натан Аке, Йошко Гвардиол, Райан Айт-Нури, Нико О’Райли.
Ярим ҳимоячилар:
Нико Гонсалес, Матео Ковачич, Тижани Рейндерс, Бернарду Силва, Фил Фоден, Райан Шерки.
Ҳужумчилар:
Савиньо, Оскар Бобб, Эрлинг Холанд, Умар Мармуш, Жереми Доку.
“Вильярреал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув 21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ҳусанов кутиб ол! Жамоага 87 миллион еврога янги юлдуз келади
Ҳусанов Испанияга борадими?
Шомуродов зарбаларидан Европанинг нечта жамоаси “азият” чекканини биласизми?
Икки голидан бири ҳисобланмаган Шомуродов нималар деди?
Шома гол уряпти, лекин аҳвол чатоқ!
Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?
“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди
Фикрлар