Элдор Шомуродов Бундеслига клублари билан музокаралар олиб бормоқда, аммо...

  • 16 май, 2020, 22:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ростов” клуби форварди, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга немис клубларидан қизиқишлар мавжуд. Аммо, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли Бундеслига клублари билан ўтказилаётган музокаралар тобора қийинлашмоқда.

Tecno

ProSportsManagement компанияси директори Герман Ткаченконинг сўзларига кўра, улар Шомуродовнинг трансфери бўйича немис клублари билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, харидор жамоалардан бири иқтисодий вазияти Шомуродовни сотиб олишга имкон бермаслигини очиқчасига тан олган.

Элдор Шомуродов айни дамда 11 та гол билан тўпурарлар пойгасида “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбадан (13) сўнг 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Темур Мардонов
17/05/2020 06:58
Бахонми бу