
ЕЛ. "Арсенал" йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
Европа Лигаси 3-тури доирасидаги "Арсенал" - "Будё-Глимт" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда лондонликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги голларга Эдди Никетиа, Роб Холдинг ва Фабиу Виейра каби футболчилар муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан кейин Микель Артета шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва гуруҳда етакчига айланиб олди. Норвегия клуби эса 4 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг 2-тур доирасидаги ПСВга қарши ўйини бошқа муддатга қолдирилган.
Фикрлар