ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум

  • 06 Mar 11:49
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали дастлабки ўйинларнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. 

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ПСВга қарши беллашувда (7:1) 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. 

"Реал" вингери Родриго "Атлетико"га қарши учрашувда (2:1) гол урди. 

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн "Байер"га қарши ўйинда (3:0) дубль муаллифига айланди. 

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ПСЖга қарши баҳсда (1:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Парижликлар дарвоза томон жами 9 та аниқ зарба беришганди. 

Мартин Эдегор - "Арсенал" 
Родриго - "Реал" 
Харри Кейн - "Бавария" 
Алиссон - "Ливерпуль" 

Comments

You must be logged in to commet!