
Дрикус дю Плессининг мураббийи: "Биз Хамзат Чимаевни йўқ қиламиз"
Жанубий африкалик ММА устаси Дрикус дю Плессининг мураббийи Морн Виссер Хамзат Чимаев билан реванш истамоқда.
"Тўғри, бу айтишга осон бўлса ҳам, биз Хамзат билан яна жанг ўтказиб, уни йўқ қилишимизга ишонаман. Ўтган баҳсдан сўнг бир нарсани тушундим. Агар Чимаевга тейкдаунларни амалга ошириши учун имкон бермасангиз, сиз уни мағлуб қила оласиз", - деди Виссер "Submission Radio" га берган интерьвюсида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 319" турнирида Хамзат ҳакамларнинг якдил қарорига кўра дю Плессини таслим этиб, UFC чемпионига айланди.
Фикрлар