
Дрикус дю Плесси учун рақиб топилди!
Cобиқ UFC жангчиси Чейл Соннен жанубий африкалик Дрикус дю Плесси учун рақиб топди.
"Дю Плесси ва Пауло Коста қарама-қаршилиги менга жуда ёқмоқда. Гарчи бразилиялик учун жиддий чақириқ бўлса-да, ўйлашимча, у мазкур вазифани уддалай олади. Айни дамда Дрикусга ҳам Костадан бошқа идеал рақиб кўрмаяпман", – деди Соннен ўзининг "You Tube" каналида.
Эслатиб ўтамиз, Паулу Коста сўнгги жангини "UFC 318" турнирида ўтказиб, россиялик Роман Копылов устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучганди.
Фикрлар