Доннарумма сафга қайтди

  • 30 сентябрь, 2024, 21:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖнинг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Арсенал" билан Чемпионлар лигаси 2-тур учрашуви учун қайдномага киритилди. Италиялик посбон аввалроқ мушакларидан жароҳат олган эди.

Tecno

Донарумма парижликларнинг сўнгги учта ўйинини (Чемпионлар лигасида "Жирона" билан учрашув, Лига 1да "Реймс" ва "Ренн" билан ўйин) ўтказиб юборди. Бу ўйинларда унинг ўрнини россиялик дарвозабон Матвей Сафонов эгаллади.

Доннарумма жорий мавсум Франция чемпионатида тўртта ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборди. Унинг парижликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, 25 ёшли дарвозабоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!