
"Dole Open–2025" халқаро шахмат турнири якунланди!
Жорий йилнинг, 19–27 июль кунлари Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида ўтказилган "Dole Open–2025" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада 44 давлатдан 276 нафар шахматчи иштирок этди.
“Мастерс” гуруҳида Ўзбекистон вакили, халқаро гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов (ФИДЕ рейтинги 2553) 9 турда 6.5 очко тўплаб, якунда 15-ўринни эгаллади.
Ушбу гуруҳда қуйидаги шахматчилар ғолиб бўлишди:
1-ўрин Малек Ян (Польша) – 7.5 очко
2-ўрин Иниян Па (Ҳиндистон) – 7.5 очко
3-ўрин Павел Элжанов (Украина) – 7 очко
“Аccессион” гуруҳида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам юксак натижаларга эришди.
Салимова Асал 7 очко билан умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасидаги алоҳида натижалар:
1-ўрин Оразмухамедова Макҳим – 6.5 очко
2-ўрин Имомқузиева Нилуфархон – 6 очко
Гуруҳда умумий ғолиблар:
1-ўрин Даршан Г. (Ҳиндистон) – 8 очко
2-ўрин Салимова Асал (Ўзбекистон) – 7 очко
3-ўрин Жеан-Мичел Бигонне (Франция) – 6.5 очко
“Петитс Зелос” гуруҳида эса қуйидаги шахматчилар етакчилик қилди:
1-ўрин Провост Эрик (Франция) – 8 очко
2-ўрин Геззали Леана (Франция) – 7 очко
3-ўрин Мараззи Янис (Франция) – 7 очко
Фикрлар