"Динамо" Темиров билан шартнома имзоланганини тасдиқлади

  • 5 январь, 2024, 18:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бироз аввал сайтимиз орқали "Металлург"ни тарк этган Демир Темировни Самарқандга йўл олгани ҳақида хабар бергандик. 

Tecno

"Динамо" матбуот хизмати ушбу ўйинчи билан келишувга эришилганлиги тўғрисида расмий хабар тарқатди.

"Бугун, 5 январ куни Самарқанд футболи тарбияланувчиси, сўнгги икки мавсумни «Металлург»да ўтказган Дамир Темиров билан 2 йиллик шартнома имзолади.

динамо темиров

25 ёшли яримҳимоячи 2021 йилда «Динамо» матбуот хизмати томонидан жамоанинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Темиров сўнгги икки мавсумда Бекобод клуби сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 9 та голга муаллифлик қилган. Футболчилик фаолиятини жамоамизда бошлаган самарқандлик футболчи «Динамо» сафида янги марраларни забт этишига ишонамиз", - дея ёзилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!