"Динамо" стадионида янги ёритгичлар ўрнатилмоқда

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Динамо" стадионида ёритгичлар ёритиш тизими нисбатан пастлиги боис, Суперлиганинг Самарқанддаги учрашувлари бошқа ўйинлардан барвақтроқ бошланарди.

Tecno

Суперлига клубларини лицензиялаш талабларида стадионларнинг ёритиш тизими 1500 люкс талаб даражасида бўлиши ва ўйинларни кечки вақтда ўтказиш имконини бериши шартлиги белгилаб қўйилган.

Шунга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ташаббуси билан “Динамо” стадионига қўшимча равишда «Phillips» брендига тегишли янги ёритгичлар олиб келиниб, стадионга ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бериб ўтди.

Мавсум бошида клуб раҳбарияти томонидан ПФЛга маълум қилинганидек, “Динамо” 2-даврадаги уй учрашувларини мухлислар учун қулай бўлган кечки вақтда янги ёритгичлар остида ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Суперлига 2-даврасидаги дастлабки уй учрашувни 10 август куни “Қўқон-1912”га қарши ўйин билан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!