
«Динамо» стадионида намозгоҳ ташкил қилинди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, «Динамо» клуби хайрли ишга қўл урди.
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида «Динамо» стадионида намозгоҳ ташкил этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Энди футболга ташриф буюрган томошабинлар бемалол ўз ибодатларини амалга оширишлари мумкин.
Фикрлар