"Динамо" - "Металлург": Устунлик кимда?

CHERY AUTO

“Динамо” - “Металлург” ўйинида жамоалар таркибида аксарият футболчилар ўзларининг собиқ клубларига қарши тўп суришади. Хусусан, “Динамо” сафидаги Дилмурод Каримов бир неча йиллар давомида “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб, танилган бўлса, “Металлург” сафидаги Муҳаммад Исаев “Динамо” сафидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушганди.

Tecno

Жамоалар мавсумни қандай бошлашди?

«Динамо» жамоаси Суперлиганинг 1-турида Самарқандда “Насаф”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, 2-турда Термизда “Сурхон”га мағлуб бўлди - 1:0.

“Металлург” клуби эса дастлабки турда Термизда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, 2-турда Бекободда “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

Ўзаро ўйинларда устунлик "Динамо" томонида

“Динамо” ва “Металлург” жамоалари шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 36 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 17 тасида “динамочилар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 53:41, самарқандликлар фойдасига.

Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бу ўйинларда “Динамо” 59 очкони, “Металлург” эса 41 очкони қўлга киритган.

“Динамо”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонган йирик ғалабаси – 3:0.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташлаб шуни билиш мумкинки, «Динамо» сўнгги 17 йил давомида «Металлург»ни Самарқандда фақат 1 марта мағлуб эта олмаган. Бекободликлар сўнгги марта 2017 йилда кўҳна шаҳардан ғалаба билан қайтишган.

Самарқандда ўтган сўнгги олти учрашув:

05.08.2017 «Динамо» - «Металлург» 0:3

02.05.2015 «Динамо» - «Металлург» 1:0

23.03.2014 «Динамо» - «Металлург» 2:0

29.10.2013 «Динамо» - «Металлург» 1:0

27.08.2012 «Динамо» - «Металлург» 3:2

01.10.2011 «Динамо» - «Металлург» 3:1

Динамо" 863-ўйини остонасида...

“Динамо” 1992 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида 682 та учрашув ўтказиб, шулардан 235 тасида ғалаба қозонган. 120 та учрашувда дуранг қайд этган. 327 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 829 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 989 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!