 
                Дешам Погбанинг терма жамоага қайтиши ҳақида гапирди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Монако” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг миллий жамоага қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Погба яна футболчи сифатида майдонга қайтишга тобора яқинлашяпти. Терма жамоа масаласига келсак, у қайтишни хоҳлашига шубҳам йўқ — бу унинг мақсади. Аммо аввало бир нечта босқичлардан ўтиши керак. Биринчиси — “Монако” сафида майдонга тушиш. Умид қиламанки, бунга эришади. Бу унинг учун муҳим қадам ва катта қувонч бўлади. Кейинги босқични эса кейин кўрамиз. Агар ҳозир “ҳа” десам, ҳамма уни қайтяпти, деб ўйлайди. Агар “йўқ” десам, мени аҳмоқ деб билишади. Шу сабабли энг тўғри вариант — унга биринчи босқични муваффақиятли енгиб ўтишни тилаш", — деди Дешам.
Маълумот учун, Погба ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида клуб билан шартнома имзолаган эди. Француз футболчиси допингга оид иш сабабли узоқ муддатли дисквалификацияга учраган.



Фикрлар