Де Йонг "Барселона" билан шартномасини узайтириши арафасида!

  • 14 октябрь, 12:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб раҳбарияти билан амалдаги шартномани узайтириш борасида янги музокаралар олиб бормоқда. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, томонлар янги меҳнат шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришган.

Tecno

Шартнома шу ҳафта охиригача расмийлаштирилиши мумкин. Нидерландиялик ярим ҳимоячининг янги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Унинг товон пули 500 миллион еврога тенг.

Френки Каталония гранди сафида 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!