Де ла Фуэнте: "Испания — жуда кучли жамоа, аммо биз ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ–2026 саралашида Грузия устидан қозонилган (2:0) ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Испания жамоаси саралаш босқичида учта учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко билан “E” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда — 6 очколи Туркия.
Ёшлар ва жамоа ҳақида:
— Бизда ажойиб ёшлар бор. Кўплаб яхши футболчилар етишиб чиқмоқда ва бу бизнинг фахримиз, хавотиримиз эмас. Испания — битмас-туганмас талантлар манбаи.
Грузияга қарши ўйин ҳақида:
— Бизга бироз аниқлик етишмади, аммо бу — футбол. У сизни ҳақиқатга қайтаради ва қай даражада ривожланаётганимизни кўрсатади. Биз каттароқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, лекин бу даражага етиш учун ҳар бир нарсани жуда яхши бажариш керак.
Пенальтини Ферранга бериш ҳақида:
— Ферран ёки Ойарсабаль — фарқи йўқ. Бу жамоавий ҳаракат, ўзаро дўстлик белгиси.
Дани Ольмо ҳақида:
— Унинг ҳолати жиддий эмас. Фақат ноқулайлик ҳисси бўлгани учун текширувга юбордик.
Таркиб ўзгариши ҳақида:
— Биз доимо бир хил услубда ўйнаймиз, ким майдонга тушишидан қатъи назар. Бу сафар Родригес ёки Де Фрутос ўйнамади, лекин улар бўлганида ҳам натижа шундай бўларди.
Жамоага берилаётган мақтов ҳақида:
— Биз ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ. Мақтовлар бизни суст қилмайди. Бу — ажойиб жамоа. Менда фақат яхши футболчилар эмас, балки жуда яхши инсонлар ҳам бор", - дея таъриф бериб ўтди Испания терма жамоаси бош мураббийи.



Фикрлар