Дана Уайт кўз олдида ўзбек жангчиси ажойиб ғалабани қўлга киритди

  • 15 январь, 2021, 21:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида  “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил этилаган жанг кечасида октагонга кўтарилган Авлиёхон Ҳамидов чиройли ғалабани қўлга киритди. У канадалик жиддий рақиб Луи Жордейн билан ажойиб уч раундни ўтказди. Раундлар мобайнида “тэйк-даун"лардан унумли фойдаланган юртдошимиз ҳақли ғалабани қўлга киритди.

Tecno

Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу турнир UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов хотираси учун ўтказилади. Фахрий меҳмонлар - Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда UFC промоушени президенти Дана Уайт ҳам ушбу жангни бевосита кузатиб борди.

Жаҳонгир Қорабоев шогирди Авлиёхон Ҳамидов фаолиятидаги 10-ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, уч мағлубият ва бир дуранг ҳам қайд этган. Аҳамиятлиси, Ҳамидов сўнгги 5 жангини ғалаба билан якунлаган. Канадалик жангчи эса, 7 бора жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида зафар қучган ва икки бор мағлубиятга учраган эди. Ушбу жанг унинг учун саккизинчиси ва учинчи мағлубияти бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!