
Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда тошкентликлар рақибларини 1:3 ҳисобида мағлуб этишди.
Дастлаб, 25-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим охирларида унинг ўзи рақиб постига иккинчи тўпни киритди. Захирадан ўйинга қўшилган Аброр Исмоилов 67-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Қўқонликлар бу голларга фақат бир маротаба жавоб қайтара олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" футболчилари турнир жадвалида 1-ўринга қайтиб олди.
- 90+5'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+4'
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечмоқда.
- 90+2'
Ўткир бурчакдан Алижонов зарба йўллади. Унинг уриниши ҳам аниқ кетмади.
- 90+1'
Ашурматов шогирдларининг кам сонли зарбаларидан навбатдагиси ноаниқ кетди.
- 90'
Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.
- 89'
Бамба қулай имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Аъзамов ҳавфни бартараф этди.
- 88'
Карточкалар кўпайиб кетди: Владимир Козак Бобир Акбаровнинг оёқларига зарба берди.
- 87'
Драган Черан ҳам рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам Насибуллаев уни аяди.
- 85'
Ўйин асабий тарзда давом этмоқда. Бобир Акбаров Машариповга жароҳат етказиб қўйиши мукин эди.
- 83'
Алижонов рақибини алдаб ўта олмади. Вазият бой берилди.
- 81'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Ҳамидулло Абдулҳамидов ҳисобни қисқартирди.
- 79'
Майдонда ҳаракат қилган Сардор Азимов ўрнига Муҳсин Норматов туширилди. Шунингдек, Филип Раевац ўз ўрнини Бек Абдуллаевга бўшатиб берди.
- 78'
Қарши ҳужумга ўтган қўқонликлар вазиятни бой беришди.
- 76'
Дублни расмийлаштирган Игорь Сергеев ўз ўрнини Эрен Дердийокка бўшатиб берди.
- 74'
Владимир Козакнинг узатмасидан кейин шериклари тўпга зарба йўллади. Дарвозабон ҳавфни бартараф этди. Аммо бироз аввал ишлатилган қўполлик мабаб ўйин тўхтатилди.
- 72'
Ўйини ўхшамаган Норбеков ҳам алмаштирилди.
- 70'
Одил Ҳамробеков ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига қолган вақтда Абдуллаев ҳаракат қилади.
- 67'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Қарши ҳужумдан унумли фойдаланган "шерлар" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Машариповнинг қулай узатмасидан кейин яқиндашина майдонга тушган Аброрбек Исмоилов гол киритди.
- 66'
Аъзамов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
- 63'
Шоҳназар Норбековнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 61'
"Пахтакор" таркибида ўзгариш: майдонда ҳаракат қилган Егор Кримец ҳамда Сайфиев ўз ўрнини Анзур Исмоилов, Шерзод Аъзамовга бўшатиб берди.
- 59'
Якуба Бамбанинг чап оёқда йўллаган тўпини Суюнов ушлаб олди.
- 58'
Техник ҳаракатлар кўрсатаётган Машариповнинг оёғига Ойбек Рустамов ортдан зарба берди.
- 57'
Арвеладзе шогирдлари тўп назоратини кучайтирмоқда.
- 55'
Чап қанотдан Сайфиевнинг берган узатмасидан шериклари наф чиқара олишмади.
- 53'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган "Пахтакор"нинг қулай имкониятини рақиб аъзоси Аваз Маматхўжаев зарарсизлантирди.
- 51'
Бамба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 50'
Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам "шерлар" фаолликни қўлга олмоқда.
- 48'
Бамба ҳужумда рақибини қўллари билан бироз туртиб юборди.
- 46'
Тайм бошидаёқ "Пахтакор" вакиллари кетма-кет 2 бор бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бироқ иккаласи ҳам якунда ҳеч қандай фойда келтирмади.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Жамоалар майдонга қайтди. Навбат бизники.
- 45'
Рефери биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус!
- 43'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ
Жарима майдончасидан тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйган Бердиевнинг ҳаракатидан сўнг Игорь Сергеев аниқ зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди.
- 42'
Ҳамробековга нисбатан Сардор Азимов бироз қалтис ўйнади.
- 41'
Шоҳназар Норбеков бу сафар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 39'
Бамбанинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбековнинг зарбасини Суюнов қайтарди.
- 38'
Ашурматов шогирдлари қарши ҳужумга ўтиш жараёнида хатога йўл қўймоқда.
- 37'
Жарима майдончаси ташқарисидан Черан ноаниқ зарба йўллади.
- 35'
Букчак тўпини қисқа паслар билан ўйинга киритган "шерлар"дан тўпни олиб қўйган "Қўқон-1912" футболчилари тезкор қарши ҳужумга югурди. Лекин Бердиевнинг олдинга берган паси ноаниқ кетди.
- 34'
Машарипов жамоадоши Сергеев билан комбинация ташкиллаштирди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисида чиқариб юборди.
- 33'
Ён чизиқдан жарима майдончасига ташлаб берилган узатмага Якуба Бамба ноаниқ зарба йўллади.
- 31'
Достон Ҳамдамов 3 рақиби орасидан жамоадошларига пас узата олди. Бироқ шериклари вазиятни давом эттира олмади.
- 30'
Қўқонликларнинг хавфли ҳужуми узилиб қолди. Суҳроб Бердиев тўпга ета олмади.
- 27'
Гол ўтказиб юборган Ашурматов шогирдлари ҳужумга интилишди. Аммо ҳавфни бартараф этган рақиб сардори Кримецга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 25'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Машариповнинг стандарт вазиятдан узатган тўпини Егор Кримец Сергеев томонга йўналтирди. Игорнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 22'
Қўқонликлар иккинчи бор огоҳлантирилди. Бу сафар Якуба Бамба сариқ карточка олди.
- 21'
Кримец майдонда ётибди. Аммо унинг аҳволи яхшидек кўринмоқда.
- 20'
Кримецни оёқларига тепгани учун Филип Раевац сариқ карточка билан жазоланди.
- 17'
Шоҳназар Норбеков бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Унинг зарбаси етарлича айланмади. Ўта қулай вазият қўлдан чиқарилди.
- 15'
"Қўқон-1912" вакиллари жарима майдончаси ичида дарвозага ҳавфли зарба беришди. Аммо олдинроқ тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишда хатоликка йўл қўйишган экан.
- 13'
Қарши ҳужумга ўтишда хатога йўл қўйган "Пахтакор" футболчиларидан тўпни олиб қўйган қўқонликлар хавфли вазият яратишди. Аммо вазият якуни бесамар тугади.
- 12'
Бердиев жарима зарбасидан муваффақиятсиз амалга оширди.
- 10'
Баҳс кескин қарши ҳужумлар остида давом этмоқда.
- 8'
Ҳамробеков Раевацга нисбатан бироз кескин ўйнади. Белгиланган жарима зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритган Ашурматов шогирдларининг ҳужуми Норбековнинг зарбаси туфайли якунига етди.
- 7'
Биринчи зарба Қўқонликлар томонидан йўлланди. Норбековнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган уриниши хавфли, бироқ озгина ноаниқ кетди.
- 5'
Майдон марказида Черанга нисбатан қўполлик ишлатилди. Драган ҳакамдан карточка талаб қилди.
- 4'
Илк дақиқалардан "Пахтакор" вакиллари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 2'
Ўйин бошида "шерлар" ҳужум ташкиллаштиришди. Алижоновнинг узатмаси жамоадоши учун кучлилик қилди.
- 0'
Учрашув бошланди
- 0'
Ассалому алайкум ўзбек футболи мухлислари. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз.
Фикрлар