“Челси”нинг тўрт футболчиси ўзига жамоа қидиради

  • 23 октябрь, 2020, 12:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Трансфер бозорида фаол иштирок этган “Челси” қишда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган футболчиларнинг аксариятини бошқа жамоаларга сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Ёзги трансферлар вақтида лондонликлар 250 миллион фунтга яқин маблағ сарфлаб, Кай Хаверц, Тимо Вернер, Бен Чилуэлл ва Эдуар Менди каби футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Навбатда Пауло Дибала ва яна бир неча қимматбаҳо ўйинчиларнинг трансфери кутиб турибди.

Шу мақсадда, Фрэнк Лэмпард асосий таркибда муқим ўрни бўлмаган Эмерсон Палмьери, Маркос Алонсо, Рахман Баба ва Кепа Аррисабалага каби футболчиларни қишда сотиб юбориб, камида 50 миллион фунт миқдорида пул ишлаб олишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!