“Челси” трансфер бозорига катта пул билан кирмоқда. Лэмпард кимларни олади?

  • 12 август, 2020, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш учун 200 милилон фунтга эга бўлди.

Tecno

Ҳозиргача лондонликлар 86 миллион фунтга Ҳаким Зиеш ва Тимо Вернер трансферини ижобий ҳал қилган эди. Энди Лэмпард яна тўрт нафар футболчини олмоқчи ва улар кимлигини аниқлаб бўлган.

“Челси” биринчи навбатда “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэллни олишга ҳаракат қилади. “Вест Хэм” таян ярим ҳимоячиси Деклар Райс ҳам Лэмпард орзу қилаётган футболчилардан. “Байер” етакчиси Кай Хаверц трансфери бўйича барча келишувлар якунланган ва томонлар Европа Лигаси мусобақаси якунланишини кутмоқда.

Шунингдек, Лэмпард ажратилган маблағнинг бир қисмини ишончни оқлай олмаган Кепа Аррисабалага ўрнига бошқа дарвозабон сотиб олишга сарфлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!