"Челси" "Реал"га сиғмаган футболчини жамоага жалб қилмоқчи
"Комо" клубининг ярим ҳимоячиси Николас Пас Лондоннинг "Челси" клуби кузатувида экан. Бу ҳақда "TBR Football" хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Челси" иқтидорли хавбекка диққат билан қарамоқда, лекин "Реал" билан жиддий рақобатга дуч келмоқда. "Реал" 2024 йили уни "Комо"га сотганидан кейин қайта сотиб олиш имкониятига эга, аммо "Комо" Пас учун кўпроқ сумма таклиф бериши мумкин бўлган "Челси"га сотишни ҳам хоҳлаши мумкин.
Жорий мавсумда Италия А Сериясида 21 ёшли Пас ўнта учрашувда майдонга тушиб, тўрт маротаба рақиблар дарвозасини забт этди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда Transfermarkt маълумотларига кўра, Паснинг бозордаги қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар