
“Челси” мухлислари уни кечирмайди
“Челси”нинг етакчи ҳимоячиси Антонио Рюдигер ашаддий рақиб – “Манчестер Сити” сафига ўтиб кетиши мумкин. “Шаҳарликлар” германиялик ҳимоячи билан дастлабки музокараларни бошлагани айтилмоқда. Бу хабар "Челси" мухлисларига ёқмаяпти.
Шунга қарамай, Рюдигер январь ойида расман музокараларга киришишга тайёр.
“Челси” ҳали Рюдигерни янги шартномага кўнлиргани йўқ. Тажрибали футболчи клуб унинг талабини қондириб, ҳафтасига 200 минг фунт маош беришга рози бўлишини кутмоқда. Клуб хўжайинлари эса, кимгадир бошқалардан кескин даражада кўп пул тўлаш, жамоа ички муҳитини бузади, деган қарашга эга.
“Манчестер Сити” раҳбарияти эса Рюдигер уларнинг сафига қўшилса, талаб қилинаётган маошни тўлашга тайёр.
Антонио Рюдигер жамоа танлашда шошилмоқчи эмас. Унга Хосеп Гвардиоладан ташқари “Бавария”, “Реал”, “Барселона”, ПСЖ, “Ньюкасл” каби клублар ҳам иш беришга тайёр.
Фикрлар