
"Челси" ҳужумчиси футболни ташлаб, енгил атлетика билан шуғулланмоқчи
Допинг истеъмол қилгани учун узоқ муддатли дисквалификацияга учраши мумкин бўлган Украина терма жамоаси ва "Челси" ҳужумчиси Михаил Мудрик фаолиятини бошқа спорт турида давом эттиришга яқин.
"Marca" нашрининг хабар беришича, украиналик футболни енгил атлетика билан шуғулланиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Украина терма жамоаси сафида иштирок этишни хоҳлаяпти.
Олимпия ўйинларига йўл осон бўлмайди. Мудрик "World Athletics" ташкилотининг минимал талабларини бажариши ва 2027 йилдаги Украина мусобақаларида саралашдан ўтиши керак бўлади. Бироқ, Михаил аллақачон бу йўналишда иш бошлаган ва собиқ олимпиячилар билан фаол машғулотларни олиб бормоқда.
Яқинда Мудрик допинг иши бўйича Англия Футбол Ассоциациясидан расмий айблов олди. Агар допинг истеъмол қилгани ҳақидаги маълумот расман тасдиқланса, украиналик 4 йилгача футболдан четлаштирилиши мумкин.
Ўз вақтида "Челси" Мудрик учун "Шахтёр" клубига бонусларни ҳисобга олган ҳолда деярли 100 миллион евро тўлаган эди.
Comments