"Челси" бош мураббий лавозимига яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

  • 3 июнь, 2019, 18:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг «Челси» клуби тез орада «Ювентус»га кетиши кутилаётган Маурицио Сарри ўрнига муносиб мураббий қидиришни бошлаб юборди.

Tecno

ESPN тарқатган хабарга кўра “аристократлар” бу борадаги шорт-листидан «Уотфорд» устози Хавьер Грасия ҳам жой олган. 49 ёшли мутахассиснинг сўнгги 1,5 йил ичида «Уотфорд» билан эришган натижалари «Челси» раҳбариятининг эътиборини тортган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ лондонликлар «Дерби Каунти»ни бошқараётган собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард номзодини ҳам кўриб чиқишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Челси” якунланган мавсум АПЛда 3-ўринни қўлга киритди, Европа лигасида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!