
Миржалол Қосимов муҳим ғалабадан сўнг нималар деди?
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, ғалабадан хурсандмиз. Ўйиндан кейинги футболчиларнинг кайфияти зўр. Ўйиндан аввал оғир бўлишини кутган эди. Чиройли, курашларга бой бўлиб ўтди. Агарда бош ҳакам яна ҳакам қўшиб берганда 3-бўлимда ҳам ҳаракат қилган бўлар эдик. Барибир ўйинни қайта кўриб, хатоларни аниқлаб олишимиз керак. Икки жамоада ҳам учрашув давомида тактика ўзгариб борди. Шу билан бирга, "шерлар"га кейинги беллашувларда омад тилаб қоламан".
Бу мавсумдаги стабиллик бўйича муаммо бўлмоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?
"Назаримда, "Шўртан"га қарши учрашув барчасини ўзгартириб юборди. ФИФА кунлари ҳам бунга таъсир ўтказди.
Танаффусдан сўнг ёшлар ҳам таркибимизга қўшиб олинмоқда ва жамоага ёрдам бермоқда".
Бугун юқори прессинг берилишини талаб қилган эдингизми?
"Биринчи даврадаги учрашувда ҳам шундай схема асосида ўйнаб, ғалаба қозонган эдик. Бугун ҳам шу схемани танладик. Агарда қайсидир жамоа кичик имкон берса, Пахтакор буни кечирмаслигини барчамиз биламиз. Шу сабаб, бу ўйин услубини танладик".
2-даврадан олдин нега трансферлар кам бўлмоқда?
"Ҳозирги кунда молиявий томон ҳам имкониятим йўқ, топ футболчиларни жалб қилишга. Бундан ташқари, ҳозирги қўл остимдаги болаларга ҳам ишонаман".
Легионер танлашда қайси омилга таянасиз?
"Авваламбор, барча футболчиларнинг статистикасига қараймиз. Кейин эса бошқа хусусиятларини кўриб, танлашга ҳаракат қиламиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди олмалиқликлар мутахассиси.
Comments
миржалол акага рахмат