
"Челси" "Барселона" қизиқаётган ҳужумчининг нархини 115 миллион евро деб белгилади
"Daily Mail" нашрининг хабарига кўра, "Милан"дан қизиқишлар фонида "Челси" ҳужумчиси Николас Жексонни сотишга шошилмаяпти.
Лондонликлар 24 ёшли сенегаллик футболчини 100 миллион фунтга баҳоламоқда. Бу эса уни осонликча қўйиб юбормаслигидан дарак беради, гарчи жамоа ҳали ҳам ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги футболчи излашда давом этаётган бўлса ҳам.
Манбанинг маълумотларига кўра, бу нархни ҳали ҳеч қайси жамоа тўламоқчи эмас. Шу сабабли, қизиқаётган клублар ҳам музокараларни тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" Жексонни икки йил аввал "Вильярреал"дан 32 миллион фунтга сотиб олганди.
Маълумот ўрнида, футболчи ўтган мавсум АПЛда 30 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган.
Фикрлар