
"CAFA Nations Cup". Эрон финалга йўл олди. Тожикистон 3-ўрин учун курашади
Хабарингиз бор, "CAFA Nations Cup" турнирининг "Б" гуруҳида барча ўйинлар ўтказилиб, ўз ниҳоясига етди.
Эрон терма жамоаси гуруҳни 7 очко билан пешқадам бўлиб якунлади ва финалга йўл олди. Форслар дастлаб Афғонистонни мағлуб этиб, навбатдаги турда Ҳиндистонни йирик ҳисобда таслим этган эди. Сўнгги турда эса жамоа Тожикистон билан жанговар дуранг ўйнади.
Иккинчи ўринни эса Эрон билан дуранг ўйнаган жамоа - Тожикистон эгаллади ва 3-ўрин учун курашни сақлаб қолди.
Ҳиндистон ва Афғонистон бу турнирдаги ўз юришларини гуруҳ босқичининг ўзида якунлади!
Фикрлар