"Бухоро" "Андижон"га қарши учрашувга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда

  • 22 сентябрь, 2020, 21:15
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

16-турда “Локомотив”га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган “Бухоро” жамоаси кейинги турни сафарда “Андижон”га қарши ўтказади.

Tecno

Футболчилар бир кунлик ҳордиқдан сўнг, бўлажак учрашувга тайёргарлик кўришни бошлади. Эътиборлиси, “Бухоро” жамоаси машғулотларини Тошкентда олиб бормоқда. Пойтахтда 24 сентябргача тайёргарлик кўргач, шу куни Андижонга йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, турнир жадвалида “Андижон” 7 очко билан 14-ўринда бўлса, “Бухоро” 8 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 25 сентябрь куни “Соғлом авлод” стадионида соат 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!