
“Бунёдкор” қозоқ клубига мағлуб бўлди
Суперлиганинг янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган “Бунёдкор” жамоаси бугун хориж йиғини доирасидаги ўзининг навбатдаги баҳсини Қозоғистоннинг “Махтаарал” клубига қарши ўтказди. “Астерия” спорт мажмуасида кечган учрашувда қўшниларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Қалдирғочлар” сафида ягона голни Умид Султонов киритди. Беллашув сўнггида эса Сарвар Каримов пенальтини бартараф этганини таъкидлаш жоиз.
Назорат ўйини
БУНЁДКОР – МАХТААРАЛ 1:2 (0:2)
Голлар: Умид Султонов (51) – Илёс Амирсаидов (15), Алекс Бруно (43)
“Бунёдкор”: Зафар Сафаев, Фарҳод Мираҳматов, Авазбек Ўлмасалиев, Давронжон Эргашев, Суҳроб Иззатов, Дилшод Жўраев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Усмонали Исмоналиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Умид Султонов, Жаҳонгир Ўрозов, Сарвар Каримов, Одилжон Абдураҳмонов, Ғайрат Азизхўжаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Сирожиддин Башриддинов, Сардорбек Хурсандов, Хуршид Убайдуллаев, Ҳусайн Эргашбоев.
Фикрлар