“Бунёдкор” - “Қўқон-1912”: Ушбу жамоалар тўқнашувида ҳеч қачон дуранг қайд этилмаган

  • 11 май, 2019, 08:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эртага Тошкентда Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан қўқонликлар матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Tecno

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 8 марта тўқнаш келишган.

 “Бунёдкор” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 2 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 19-7, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қалдирғочлар” 18 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 6 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

02.08.2018. Бунёдкор - Қўқон-1912 - 1:3

30.04.2018. Қўқон-1912 – Бунёдкор - 1:0

09.11.2017. Қўқон-1912 – Бунёдкор - 2:5

16.06.2017. Бунёдкор - Қўқон-1912 - 2:1

 24.09.2016. Бунёдкор - Қўқон-1912 - 3:0

09.05.2016 . Қўқон-1912 – Бунёдкор - 0:2

19.11.2015. Бунёдкор - Қўқон-1912 - 5:0

01.07.2015. Қўқон-1912 – Бунёдкор - 0:1

Факт: Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувларда ҳали дуранг натижа қайд этилмаган.

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро иккита баҳсда майдонга тушишганди. Ҳар икки ўйинда ҳам  қўқонликлар ғалаба қозонишган.

410-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 410-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 409 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 146 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 63 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 200 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 544 – 745. Умумий очколар 501 тани ташкил этади.

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидаги “Бунёдкор” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 410-ўйини сифатида тарихда қолади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” - "Қўқон-1912" учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ ўйингоҳида соат 17:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!