
Буни кўришингиз шарт! Андижонлик футбол мураббийи: Барчангизни ўз фарзандимдек кўраман (видео)
Аввал хабар берганимиздек Андижон футбол академиясининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамолари шу кунларда Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Ушбу турнирда Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва мезбон Қозоғистондан жамоалар бор.
Мусобақа давомида 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси аъзоси Ўктамбек Абдумаликовнинг таваллуд айёми нишонланди. Эътиборлиси, ушбу жамоа мураббийи Шохруҳ Ишанов байрам дастурхони атрофида футболчини табриклар экан беихтиёр кўзларига ёш олди. У қўл остидаги барча болаларни ўз фарзанди деб билишини айтди.
Қуйидаги видеороликда буни ўзингиз томоша қилишингиз мумкин:
PS: Мана футбол мураббийи қандай бўлиши керак. Аслида футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабат қанчалик самимий ва яқин бўлса, жамоанинг кўрсатадиган ўйини ва натижаси ҳам шунга яраша бўлади.
Фикрлар