
Бунақаси Месси ҳаётида бир марта бўлган
Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ футболчилари “Лорьян” жамоаси меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси майдонни голсиз тарк этди. Шу тариқа, аргентиналик юлдуз кетма-кет саккизта сафар учрашувида ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади.
Stats Foot мутахассисларнинг маълум қилишича, Месси рақиб майдонидаги голсиз серия бўйича ўз рекордини такрорлади. Лео 2006 йилнинг сентябридан 2007 йилнинг мартига қадар “Барселона” таркибида сафар ўйинларида саккизта учрашувда тўп кирита олмаган эди.
Жорий йилнинг 10 августида ПСЖга кўчиб ўтган Месси барча турнирларда 16 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва беш марта жамоадошларига голли пас узатди.
Фикрлар