Бунақаси бўлмаган: Роналду бир ўйинда икки жаҳон рекордини икки мартадан янгилади

  • 6 сентябрь, 23:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

40 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Португалия терма жамоасининг Арманистон билан бўлган учрашувида дубль қайд этди.

Tecno

Қизиғи шундаки, Арманистондаги беллашувда рақиб дарвозасига жавобсиз бешта голнинг барчасини Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган португалиялик юлдузлар киритди.

Хусусан, “Ан-Наср” юлдузлари – Криштиану Роналду ва Жоау Феликс иккита тўп киритган бўлса, “Ал-Ҳилол” ўйинчиси Жоау Канселу ҳам аниқ зарба билан ўз номини гол муаллифи сифатида ёздириб қўйди.

Эътиборли жиҳати, Роналдунинг ҳар икки голи янги рекорд сифатида қайд этилди. 21-дақиқада урилган гол Криштиану учун терма жамоадаги 139 ва фаолиятидаги 941-гол бўлиб, янги рекорд сифатида қайд этилди.

Иккинчи бўлиб бошланиши билан Роналду мезбонлар дарвозасини яна ишғол қилди. Шу тариқа, 40 ёшли юлдуз халқаро миқёсдаги голлари сонини 140 та ва профессионал фаолияти давомидаги расмий учрашувларда киритган тўплари сонини 942 тага етказиб, ўзининг икки рекордини бир ўйинда яна икки марта янгилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!