Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

  • 6 сентябрь, 07:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси ғолиблигига асосий даъвогарлардан саналган “Манчестер Сити” чемпионатнинг дастлабки учта учрашувидан иккитасини бой берди.

Tecno

Экспертларнинг бу мағлубиятлар ҳимоя чизиғидаги хато ва камчиликлар оқибати эканини таъкидламоқда. Хосеп Гвардиола таркибда жиддий ўзгаришлар қилганига қарамай, жамоа курашга ҳали тўлиқ тайёр эмаслигини кўриниб қолди.  

Англиялик машҳур футбол мутахассиси Нил Уорнок “шаҳарликлар”нинг учинчи турда “Брайтон”га қарши ўтказган ўйинини таҳлил қилиб, уч нафар ҳимоячининг ҳаракатларига эътироз билдирди. Бу мутахассис нуфузли манба – talkSPORT учун тайёрлаган таҳлилида мағлубият сабабларини қуйидагича изоҳлади.

- “Брайтон”га қарши учрашувда Жон Стоунз ва Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳусанов қўпол фол ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди. Бундан унумли фойдаланган рақиб футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Кейинроқ Стоунз олдинга узатилган пасни қайтара олмади ва бу “Брайтон”га ғалаба тўпини киритиш имконини берди. Рубен Диаш эса, ҳужумни тўхтатиш учун ўз вақтида ҳаракат қилгани йўқ ва ҳимояланишга кеч қолди.

Менга бу марказий ҳимоячилар ўйламай ўйнаётгандек туюлди.

Тўпга эгаллаш ва уни  назорат қилиш яхши, аммо ҳимояланишни ҳам билиш керак. Ғалаба голи ҳақида гапирганда, рақиб бутун жамоадан қандай тезликда ўтиб кетганига эътибор қаратиш керак. “Манчестер Сити”нинг марказий ҳимоячилар ўртасида коммуникация яхши даражасида эмасдек кўринади, - деди Нил Уорнок.

Дарҳақиқат, аксарият экспертлар “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғида муаммо борлигига эътибор қаратмоқда. Уларнинг фикрича, Рубен Диаш, Жон Стоунз, Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол ва Натан Аке ҳимоя марказида бемалол ўйнай олади.

Жамоага ўнг қанот ҳимоячиси зарурлиги бир неча бор таъкидланди. Клуб бунга эътибор қаратгани йўқ. Хосеп Гвардиола таркибни қисқартириш борасида иш олиб бораётгани бир пайтда клуб ҳозирча бошқа янги ўйинчи олмаслиги ойдинлашади.  

Шунга қарамай, ечимини кутаётга муаммолар бор. Рубен Диаш анчадан бери формасини тиклолмаяпти, Жон Стоунз ва Натан Акенинг ёши ўтиб қолган ва жароҳатларга мойил.

Ёш ва бақувват ҳимоячилардан Ҳусанов ва Гвардиол ҳозир жароҳатини даволатиш билан банд, улар Манчестер дербисидан олдин лазаретга тушиб қолган. Агар “Манчестер Сити”нинг бу марказий ҳимоячилари “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувгача юқори спорт формасини тиклаб олмаса, Хосеп Гвардиоланинг аҳволи янада оғирлашади...

Англия Премьер-лигаси тўртинчи туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Манчестер  Юнайтед” учрашуви 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Ҳусанов яна бир рақобатчидан қутилади

Винисиус, Ҳусанов билан бирга ўйнайсан!

Ҳусановнинг устози АПЛни “ёрворди”!

Ҳусановда айб йўқ! 

Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!