Бунақа футболчи бизга керакмас! Мбаппе ПСЖ мухлисларига ёқмай қолди

  • 14 Aug 21:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Монпелье”га қарши кўрсатган ўйини парижлик фанатларга умуман маъқул келмади. Гарчи пойтахт клуби кучли рақибни 5:2 ҳисобида енгган бўлса-да, мухлислар жамоанинг асосий ҳужумчисини кескин танқид қила бошлади.

Tecno

Ҳаммаси ўйиннинг 24-дақиқасидаги вазиятдан бошланди. Мбаппе ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантира олмади.

Бир неча ҳолатларда Килиан жамоадошларининг ҳаракатларига очиқча эътироз қила бошлади. Кейинроқ рақиб дарвозаси томон югурмай қўйди.

Иккинчи бўлимда Мбаппе тўп киритганига қарамай, голни нишонлашни истамади.

Мухлислар 23 ёшли футболчини жамоада иштиёқсиз ўйнаётганликда ва курашларга киришишдан очиқчасига бош тортаётганликда айбламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!