
Бугун Лондонда энг кучлилар сараланади
Бугун Англиянинг Лондон шаҳрида АTP томонидан ўтказилаётган Якуний турнирнинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиб номи аниқ бўлади.
"O2 Arena" кортида Тошкент вақти билан соат 20:30да жуфтлик баҳслари финал учрашувида Пьер-Юге Эрбер ва Никола Маю (Франция) - Равен Клаасен ва Майкл Винус (ЖАР/Янги Зеландия) рақобатлашади.
Ушбу ўйиндан сўнг эса яккалик баҳсларининг финал учрашувида Стефанос Циципас (Греция) - Доминик Тим (Австрия) ўзаро куч синашади.
Фикрлар