Бугун Кепа ҳам "Реал" ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди

  • 18 апрель, 2024, 04:47
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичида "Реал" "Манчестер Сити" тўсиғидан ўтиб, ярим финалга йўл олди. Ўйин ғолиби 120 дақиқада ҳам аниқ бўлмади. 

Tecno

Пенальтилар сериясида эса мураббийлар штабига Кепа 11 метрлик жарима зарбасини ким тепишини танлашда ёрдамлашган. Бу ҳақида Давиде Анчелотти маълум қилди.  Шунингдек, испаниялик дарвозабон Андрей Лунинга ҳам ўз маслахатларини берган.

Image

Украиналик посбон эса Бернарду Силва ва Матео Ковачичларнинг зарбаларини қайтарди. 

Маълумот учун, Кепа айни пайтда мадридликлар сафида ижара асосида ҳаракатланмоқда. У асосий таркиб учун курашда Лунинга ютқазиб қўйди ва катта эҳтимол билан ёзда "Челси"га қайтиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!