
Бугун "Барселона" тарихидаги қора кунлардан бири
“Барселона” клуби твиттердаги расмий саҳифасида ўзининг собиқ бош мураббийи Тито Вилановани хотирлади.
Айтиш керакки, Тито бундан роппа-роса 6 йил муқаддам, 2014 йил 25 апрель куни 45 ёшида саратондан вафот этган эди.
“Олти йил Тито Вилановасиз. Абадий хотира”, - деб ёзилади клуб твиттерида.
Виланова “Барселона”да 2007-2013 йилларда фаолият олиб борган. 2012/13 йилги мавсумда эса жамоани бош мураббий сифатида бошқарган.
Фикрлар