Бугун 15 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади

  • 29 апрель, 12:21
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, айни пайтда Иорданиянинг Амман шаҳри ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ваниҳоят, биз финал жангларига ҳам етию келдик. 

Бугун кичик ўсмирларимиз ўзларининг учрашувларини ўтказишади. Ушбу босқичда 15 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-33 кг: Темурбек Бахтиёров - Дамир Жаншиликов (Қозоғистон)

-35 кг: Сармат Шокаримов - Винод Атрам (Ҳиндистон)

-37 кг: Мухриддин Ҳамиджонов - Биржан Якип (Қозоғистон)

-43 кг: Зарифжон Неъматов - Жайден Присе (Баҳраин)

-52 кг: Элшод Шокиржонов - Костиантин Слипчук (Украина)

-55 кг: Ҳасан Холмуродов - Нурбакит Торегелди (Қозоғистон)

-58 кг: Жаҳонгиржон Усмонқулов - Жандос Калханов (Қозоғистон)

-61 кг: Ҳадятуллоҳ Сайдуллаев - Абҳижет (Ҳиндистон)

-67 кг: Мейрамбек Алиев - Нурассил Ҳассан (Қозоғистон)

-70 кг: Эзмир Ўктамов - Темирлан Казиев (Қозоғистон)

+70 кг: Элшод Облақулов - Нурислам Ташмаганбет (Қозоғистон)

-37 кг: Сабинахон Камилжонова - Таманна (Ҳиндистон)

-43 кг: Райҳона Алимханова - Милкй Меинам (Ҳиндистон)

-49 кг: Парвина Шакарова - Злата Вовк (Украина)

-55 кг: Мадинабону Худоёрова - Мадина Сапар (Қозоғистон)

Баҳслар Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!