
Бу трансфер 150 миллион еврога тушади
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Челси” жамоаси ўз бюджетига 150 миллион евро миқдорида кирим қилиши кутиляпти.
Fichajes нашрининг ёзишича, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” лондонликлар сафида ўйнаётган Энцо Фернандес учун катта харажат қилишга тайёр.
Париж клуби бу трансфер учун “аристократлар”га 125 миллион евро миқдорида бадал пули тўламоқчи. Қўшимча бонуслар билан бу савдо 150 миллион еврога кўтарилиши мумкин.
“Челси” аргентиналик жаҳон чемпиони билан амалдаги шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирган. 24 ёшли футболчини transfermarkt портали 75 миллион еврога баҳолаган.
Амалда эса, парижликлар маҳоратли ярим ҳимоячи учун икки баравар нарх тўлашига тўғри келмоқда.
Фикрлар