
Бу мураббий Роналдуни менсимади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду айни вақтда ўзига янги жамоа қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Португалиялик футболчига АПЛдан "Челси" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққанди. "Maily Sport" нашри берган хабарга кўра, "аристократлар" устози Томас Тухель Роналдуни ўз жамоасида кўришни истамаяпти. Гарчи, немис мутахассиси унинг мухлиси бўлса-да, мазкур трансфер жамоасига фойда келтиришига ишончи комил эмас.
Аввалроқ, "Бавария" афсонаси ҳамда бошқарув раиси аъзоси Оливер Кан ҳам унинг трансфери Мюнхен клуби фалсафасига тўғри келмаслиги ҳақида гапирганди.
Фикрлар