"Бу мен учун янги саҳифа" ёхуд Одилов илк бор легионерга айланди

CHERY AUTO

Иқтидорли футболчиларимиз бири Муҳаммад Одилов фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Биринчи даврани биринчи лига вакили “Навоий академия” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи энди Лаос чемпионатида тўп суради. У маҳаллий “Мазда ГБФК” жамоаси аъзосига айланди. Sports.uz мухбири футболчи билан боғланди.

- Муҳаммаджон фаолиятингизда илк бор легионерга айландингиз. Ҳаммаси қандай юз берди?

- Ҳа, мен илк бор легионерга айландим. Агентим томонидан Лаос жамоаси мени келишимни хоҳлаётганини билдирди. Мен эса жамоа ҳақида ўрганиб чиқиб, шундай қарорга келдим.

- Янги мамлакат, янги чемпионат ва янги муҳит. Бу сиз учун таваккал қарормиди ёки...

- Бу мен учун янги саҳифа, олдинга ташланган қадам, деб ўйлайман.

- Бунгача биринчи лигада “Навоий академия”сида эдингиз. Аслида легионерга айланиш режангизда бормиди ё кутилмаганда юз бердими?

- Мени легионерга айланиш режамда бор эди. Аслида қишки трансфер пайтидаёқ легионер бўлишим керак эди. Баъзи сабабларга кўра бу амалга ошмай қолди. Натижада “Навоий академия” жамоасида ўйнаб турдим. Бунинг учун академия ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман.

- Нима учун Лаос? Бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Менда 2-3 та вариант бор эди. Уларнинг орасида энг қизиқарлиси Лаос бўлиб чиқди. Жамоа олдига жиддий мақсад қўйилган.

- Лаосда футбол даражаси қандайлигини у ерга боргач кўришингиз мумкин. Унгача у ерга йўл олиш борасида кимлар билан маслаҳат қилдингиз?

- Аввало, дўстим Саиджамол Давлатжонов билан маслаҳатлашдим. У менга Лаос футбол ўйнаш учун ажойиб жой эканлигини, чемпионати йилдан-йилга кучаётганини айтди. Бунинг учун унга алоҳида раҳмат айтаман.

- Илк машгулотни ҳам ўтказдингиз. Қандай кутиб олишди? Жамоадаги шароитлар қандай ва у ерда бошқа юртдошларимиз борми?

- Ҳа, илк машғулотимни ўтказдим. Жамоа жуда яхши кутиб олди, шароитлар аъло даражада. Мураббий ва клуб ходимлари профессионал тарзда ишига ёндашишмоқда. Бизнинг клубнинг U12, U14, U16, U19 ва аёллар жамоалари чемпионатни юқори ўринларда тугатишмоқда. Демак, ҳаммаси тўғри йўналтирилган. Клубда мен ёлғиз эмасман. Дўстим Асилбек Орифжонов ва 3 нафар япониялик легионерлар ҳам бор.

- Қайси рақамни танладингиз? Сиз учун қандай шароитлар қилиб беришди?

- 10-рақамни танладим. Клуб томонидан иккаламизга ҳамма шароитга эга уй берилди. Фитнес зали ҳам бор. Клуб томонидан бизга алоҳида ходим бириктирилган. У доим биздан хабар олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Moroze Dead
29/07/2025 17:43
Узбекистан превращается в азиатскую Югославию