Бу футболчи мураббийларни ҳайратга солди

  • 13 февраль, 2022, 13:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Чарльтон” мураббийи Жонни Жексон “Челси”га ўтиб кетган ёш истеъдод эгаси Мэйсон Берстоуга жуда юқори баҳо берди.

Tecno

18 ёшли бу ўйинчи “Чарльтон” сафига 2020 йили қўшилган эди. 2021 йилнинг 31 августида Берстоу дебют учрашувида тўпга биринчи тегинишидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

- Бу йигитга имконият берилганида у бундан фойдаланиб қолди. Мэйсон ўзига хос ноёб истеъдод эгаси. Унинг бу қадар тез ўсишга эришганининг ўзи ҳайратланарли, - деди Жонни Жексон.

Январда “Челси” келажаги порлоқ  дейилаётган ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди, бироқ у ижара асосида “Чарльтон”да қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!