"Боруссия М" сўнгги дақиқада 2 та гол уриб, муқаррар мағлубиятдан қутилиб қолди (видео)

  • 16 Dec 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия Бундеслигасининг 12-турида “Боруссия” Мюнхенгладбах сафарда “Айнтрахт” меҳмони бўлди.

Tecno

Франкфуртдаги ўйинда дарвозаларга 6 та гол киритилди. Якунда томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди. “Айтрахт” сафида голларни Андре Силва (22', 24') ҳамда Аймен Баркок (32') киритган бўлса, “Боруссия”нинг барча голларига Ларс Штиндль (14', 90', 90') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Comments

You must be logged in to commet!