"Боруссия Д" Беллингемнинг укасини сотиб олишни кўзламоқда

CHERY AUTO

2020 йилнинг ёзида "Боруссия Д" Жуд Беллингем билан шартнома имзолади. Англиялик футболчи Дортмундда уч ажойиб мавсум ўтказди, шундан сўнг катта пул эвазига Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтди. Беллингем Испанияда ҳам порламоқда ва "Олтин тўп"га даъвогарлар қаторида.

Tecno

Айни пайтда, "сариқлар" Жуд Беллингемнинг укаси билан қизиқиб қолган. "Football Insider" нашри хабарига кўра, дортмундликлар ёзда Жоб Беллингем билан шартнома имзоламоқчи.

Жоб худди акаси каби, футболчилик фаолиятини Бирмингемда бошлаган. 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозирда "Сандерленд"да ўйнамоқда. "Transfermarkt" портали Жобни 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, кичик Беллингем Чемпионшипнинг жорий мавсумида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!