
Борна Чорич испан теннисчисини Майамида кетказиб юборди
Хорватиялик теннисчи Борна Чорич ва испаниялик Роберто Кабральес-Баэна Майамида ўтаётган мусобақада ўзаро куч синашди.
Улар ўртасидаги учрашув турнирнинг иккинчи даврасидан ўрин эгаллади. Унда Борна рақибини уч сетда, - 7:6, 0:6, 6:2 ҳисобида енгди.
Шу тариқа "Miami Open"нинг учинчи даврасига йўл олган Чоричга франциялик Жереми Шарди қаршилик кўрсатадиган бўлди.
Фикрлар