
Бокс. Ўсмирларимизни ҳеч ким тўхтата олмади!
Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этди. Бахтиёржон Тўрабоев бошчилигида 7 нафар боксчи билан йўл олган ўсмирларимиз, якунда барчаси олтин медалларга эга чиқди.
Олтин медал:
-42 кг. Абдуворис Раҳимжонов
-44 кг. Камронбек Баҳодиров
-46 кг. Жавлонбек Маҳамадисақов
-54 кг. Асадбек Эсонбоев
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-80 кг. Жаҳонгир Тўйчибоев
+80 кг. Асадбек Султонбоев
Мураббий: Бахтиёржон Тўрабоев.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар