Бокс. Ҳамюртимизни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаяпти

  • 1 февраль, 00:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Айни пайтда Россиянинг Москва шаҳрида бокс оқшоми – "IBA Champion's Night" бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 6 раунд давом этган баҳсда чарм қўлқоп устамиз очколар эвазига ғалаба қозониб, 71 кг да "IBA Europen Champion" камарини қўлга киритди.

Маълумот учун, мазкур тўқнашув ҳамюртимизнинг профессионал боксдаги иккинчи жанги эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!