БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

  • 28 Oct 20:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Futsal
CHERY AUTO

БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси берилди.

Tecno

"БМБ - "Оил Стар" учрашувининг 40-дақиқасида номинал меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп амалдаги чемпионларнинг 17-рақамли футболчиси қўлига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакамлар Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўл нотабиий тарзда турибди. Футболчининг қўли тўп томон ҳаракатланган. Қўл ҳаракати тўпга бўлгани сабаб мазкур вазиятда ҳакамлар 6 метрлик жарима зарбаси белгилаши учун етарли асос мавжуд эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефериларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди. Ҳакамларни четлатиш бўйича иш ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди", - дейилади ЎзФҲМ хабарида.

Comments

You must be logged in to commet!