BKFC раҳбари бўлажак турнир ғолибига жуда катта миқдорда мукофот тақдим этмоқчи

  • 21 ноябрь, 2024, 13:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Дэвид Фельдман битта омадли боксчининг ҳаётини бутунлай ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Tecno

Дин Томас ва Алан Жоубан билан "ММА Today" дастурида Фельдман бўлажак турнирда BKFC ғолибга катта мукофот бермоқчилигини айтди. Бу янгилик расмий эмас, лекин декабрь ойида расман маълум қилиниши кутилмоқда.

"Уч ҳафтадан сўнг барчаси аниқ бўлади. Мен мазкур спорт тарихидаги энг катта соврин ва энг катта турнирни ташкил  қилмоқчиман. Бўлажак мусобақа ғолиби учун 25 миллион долларлик мукофот жорий этиш  режамизда бор", - деди Фельдман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!