
Бенуа Пэр ярим финалда
Франциялик теннисчи Бенуа Пэр Уинстон-Сейлем шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалига муваффақиятли чиқди.
Бенуа турнирнинг чорак финалида испаниялик Пабло Карреньо-Бустани 7:6, 1:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Winston-Salem Open" турнирининг ярим финалида Пэр австралиялик Жон Миллман, ёки америкалик Стив Жонсонга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар